16 Август 2021 йил
629
Қува туманида қалбаки пул ишлаб чиқарган шахс аниқланди
Қува тумани. 07 август куни М.А. ИИБга мурожаат қилиб, унда 05 август куни Қайирма МФЙ ҳудудида жойлашган савдо дўконида савдо қилаётган пайтда Қ.Н. олдига келиб ундан 100.000 сўмлик матоларини ҳарид қилиб, эвазига 1 дона 100 АҚШ доллари берганлигини, 1.050.000 сўмга баҳолаб қабул қилиб олиб, унга қолган 950.000 сўм пулларни қайтиб берганлигини, ушбу 1 дона 100 АҚШ доллари купюранинг қалбаки эканлигини маълум қилган.
Суд кимёвий экспертизасининг хулосасига кўра, 1 дона 100 АҚШ доллари купюрадаги пул полиграфик усулда нусха кўчириб кўпайтирувчи рангли принтер ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Қ.Р. содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати