Қува туманида пластик карта ҳисобидан пул ўғирлаган шахс фош бўлди
Қува тумани. 14 октябрь куни Р.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 06 октябрь куни номаълум шахс тегишли банк томонидан расмийлаштирилган пластик картасидан компьютер тизими орқали пластик картаси ҳисобида бўлган жами 1.361.700 сўм миқдоридаги пулларини унинг рухсатисиз яширин равишда ўғирлаганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисми “б” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати