Қува туманида марихуана сақлаган шахс қўлга тушди
Қува тумани.18 апрель куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Акбаробод МФЙ ҳудудида яшовчи М.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, уйининг ётоқхонасидаги ёстиқ орасида ва молхонасидаги ёғочлар орасида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилммоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддасида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати