Қува туманида марихуана сақлаган шахс қўлга тушди
Қува тумани.7 май куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, У.Х Ғалаба маҳалла ҳудудида жойлашган кийим-кечак бозорида, ўзини шубхали тарзда тутганлиги учун ёни холислар иштирокида текширилганда ёнида “марихуана” гиёҳвандлик моддаси ўхшаш моддани сотган вақтида ушланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати