Қува туманида “марихуана” сақлаган шахс аниқланди
Қува тумани.2022 йилнинг 21 ноябрь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Қува маҳалла ҳудудида яшовчи Э.Қ.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, меҳмонхонасидаги шкафида бўлган курткасини чўнтагида гугурт қутисига солинган “Марихуана” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати