17 Апрел 2023 йил 338

Қува туманида марихуана гиёҳвандлик моддаси борлиги аниқланди

Қува тумани. 06 апрель куни туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Олтинариқ маҳалла ҳудудида яшовчи Т.А.нинг яшаш хонадони ҳолислар иштирокида кўздан кечирилганида, яшаш хонадонида марихуана гиёҳвандлик моддасини сақлаб келинаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech