Қува туманида клиникадан телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга тушди
Қува тумани. У.Н исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 28 декабрь куни номаълум шахс туман марказида жойлашган клиниканинг тахлил хонасига ғайриқонуний равишда кириб, у ерда бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “Red mi Note 9” русумли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Н.О содир этганлиги аниқланиб,тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати