Қува туманида “Huawei Y6” уяли телефон аппаратини ўғирлаган шахс қўлга олинди
Қува тумани. 07 сентябрь куни фуқаро Ў.Э ИИБга мурожаат қилиб, унда 01 сентябрь куни номаълум шахс Ғалаба МФЙ ҳудудида жойлашган дорихонанинг растаси устида қаровсиз қолдирган ўзига тегишли бўлган 2.800.000 сўмлик “Huawei Y6” уяли телефон аппаратини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.Ж. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати