Қува туманида ҳайдовчининг телефон аппаратини алдов йўли билан қўлга киритган йўловчи аниқланди
Қува тумани. М.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 28 декабрь куни номаълум шахс такси фаолияти билан шуғулланиб юрган вақтида номаълум шахс унинг автомашинасига йўловчи сифатида ўтириб, Тахтакўприк маҳалла ҳудудида жойлашган туман “Туғруқ уйи” олдига ташлаб қўйишини айтиб, юқоридаги манзилга етиб келган вақтида нархи 1.500.000 сўмлик Samsung” русумли телефон аппаратидан қўнғироқ қилиб олишини айтиб, уни эътиборсизлигидан фойдаланиб, телефон аппаратини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ҳодиса жойидан яширингналигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.О содир этганлиги аниқланиб, унга нисбатан суд томонидан “қамоқа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати