24 Апрел 2023 йил 389

Қува туманида гиёҳвандлик моддасини сақлашда гумонланган шахс қўлга тушди

Қува тумани. 2023 йилнинг 10 апрель куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Раста маҳалла ҳудудида яшовчи П.Р.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонда “марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech