27 Январ 2023 йил 369

Қува туманида гиёҳфуруш қўлга олинди

Қува тумани.23 январь куни туман ИИБ Тероризм ва Экстримизмга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Гулобод маҳалла ҳудудида яшовчи Н.М ўзининг яшаш хонадонида 1.150.000 сўм эвазига оқ рангли целофан пакетга ўралган ҳолатдаги гашиш гиёҳвандлик моддасини сотаётган вақтида холислар иштирокида далилий ашё билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech