17 Декабр 2021 йил
477
Қува туманида фуқародан олти бош қорамолни олиб кетиб пулларини бермай алдаган шахс жавобгарликка тортилди
Қува тумани. 09 декабрь куни фуқаро А.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг май ойида номаълум шахс ишончига кириб, сотмоқчи бўлган олти бош қорамолларини 53.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб пулларни бир ҳафта муддат ичида беришини айтиб олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан молларини қўлга киритганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати