10 Декабр 2021 йил
464
Қува туманида дон маҳсулотларини сотиб олиб пулларини бермаган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
1 декабрь куни Ф.Ш. ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг май ойида номаълум шахслар ишончига кириб, сотмоқчи бўлган дон маҳсулотларини 272.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, пулларини икки ҳафта муддатда беришни айтиб, дон маҳсулотларини олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан дон маҳсулотларини қўлга киритганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Х. ва М.З.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати