Қува туманида бир бош қорамолни ўғирлаган шахс фош бўлди
Қува тумани. 08 октябрь куни фуқаро А.Қ ИИБга мурожаат қилиб, унда 04 октябрь куни номаълум шахс Сойгузар МФЙ ҳудудида жойлашган фермер хўжалиги дала ер майдонида қаровсиз қолдирилган ўзига тегишли нархи 5.000.000 сўмлик бир бош қорамолини яширин равишда ўғирлаб кетганлиги маълум қилинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А. содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати