2 Март 2022 йил 829

Қува туманида безорилик жиноятини содир этиб, қидирувда юрган шахс қўлга олинди

01 март куни Қува тумани ИИБ ЖҚБ ходимлари Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмида (безорилик) кўрсатилган жиноятни содир этиб, Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан қидирув эълон қилинган Қ.Ж.ни қўлга олишди.

Ҳурматли фуқаролар!

Қидирувдаги шахслар ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, яқин орадаги ички ишлар бўлимларига хабар беринг. Шахсингиз сир сақланиши таъминланади.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech