Қува туманида беш бош қорамолларни пулини бермай алдаган шахс жавобгарликка тортилди
Қува тумани. 2021 йилнинг 12 декабрь куни Х.М ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 06 декабрь куни номаълум шахс Қақир МФЙ ҳудудида жойлашган дала майдонида ишончига кириб, сотмоқчи бўлган беш бош қорамоларини 52.000.000 сўмга сотиб олишга келишиб, қорамолларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қорамолларни бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сафлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Н.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати