12 Сентябр 2021 йил 580

Қува туманида аёлнинг тилла занжирини сотиб олган эркак пулларини бермади

Қува тумани. 09 сентябрь куни Тахтакўприк МФЙ ҳудудида яшовчи А.Ж ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 14 август куни номаълум шахс Раста МФЙ ҳудудида жойлашган тилла-тақинчоқлар бозорида ишончига кириб, “Медас” номли тилла занжирини 4.400.000 сўмга сотиб олишга келишиб, гаровга “Samsung А022” русумли уяли телефон аппаратини бериб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан тилла занжирини қўлга киритганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech