Қува туманида атиргул кўчати ўғрилари қўлга тушди
Қува тумани.Фуқaро С.Ғ ИИБга мурожаат қилиб, унда 15 январь куни номаълум шахслар Новкент маҳалла ҳудудида жойлашган МЧЖга қарашли омборхонага ғайриқонуний равишда киришиб, омборхонадаги қоғоз қутиларга жойланган умумий нархи 6.755.000 сўмлик 965 дона ҳамда умумий нархи 50.000.000 сўмлик 2.000 дона атиргул кўчатларни яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б,г” бандлари (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни вояга етмаган Х.Ғ., Х.Х., ва А.У.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати