Қува туманида 318 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини етиштираётган шахс қўлга тушди
Қува тумани.14 май куни туман ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Пахтакор МФЙ ҳудудида яшовчи А.Н яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони томорқасида 318 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришланган ҳолда етиштириб келаётганлиги аниқланиб далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати