Қува туманида 3 нафар шахс хонадонга ўғирликка тушди
Қува тумани. Қалинпўстин маҳалла ҳудудида Т.З исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йилнинг 06 март кунидан 07 март кунига ўтар кечаси номаълум яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, яшаш хонадонида бўлган нархи 1.000.000 сўмлик кир ювиш машинаси, нархи 200.000 сўмлик сув флягаси ва нархи 300.000 сўмлик газ балонини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни М.С ва М.Ш. ва М.А.лар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!
Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати