12 Август 2023 йил 600

Қува туманида 2 нафар аёл ўғирликка қўл урди

Қува тумани. Қалинпўстин МФЙ.да Ш.А ИИБга мурожаат қилиб, унда 2023 йил 23 июнь куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб 500.000 сўм пуллари, 2.000.000 сўмлик парфюмерия маҳсулотлари, 1.500.000 сўмлик кийим-кечакларини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани р ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Ш. Ў ва М.Б. исмли аёллар содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech