Қува туманида аёлнинг хонадонига ўғирликка тушган шахс аниқланди
Қува тумани. 2022 йилнинг 02 январь куни Сойгузар МФЙ ҳудудида яшовчи У.М исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг 30 декабрь кунидан 2022 йилнинг 02 январь кунигача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ҳовлисида бўлган “Tiсo” русумли автомашинасини нархи 300.000 сўмлик акумлятор батареяси ва меҳмонхонасида бўлган нархи 2.000.000 сўмлик “Shivaki” русумли телевизорини яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати