11 Январ 2022 йил 1075

Қува тумани ИИБда маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилди

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 30 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Қува тумани ИИБ шахсий таркиби ходимлари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танлови ўтказилди. Ушбу “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловида икки жамоа “Янги Ўзбекистон” жамоаси ва “ҲПБ” жамоалари таништирув, заковат, эркин мавзуда саҳна кўриниши, касбий билимлар ва тезкор савол-жавоб шартлари бўйича ўзаро беллашдилар.

Ушбу Ички ишлар органлари ходимлари ўртасида ўтказилган “Қувноқлар ва зукколар” кўрик танловида “Янги Ўзбекистон” жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, Қува тумани ИИБ бошлиғининг 1-даражали дипломи билан тақдирланди.

Ҳакамлар томонидан кўрик танловда иштирок этган икки жамоадан энг фаол иштирок этган иштирокчилар аниқланиб, “Энг фаол иштирокчи” дипломлари билан тақдирландилар.

Бундан ташқари, ушбу кўрик танловда иштирок этган барча ходимлар Қува тумани ҳокимлиги томонидан эсталик совғалари билан тақдирландилар.


Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech