25 Август 2022 йил 504

Қува туманида тақиқланган ўсимликларни парваришлаган шахс фош бўлди

Қува тумани.2022 йилнинг 12 август куни туман ИИБ ТЭҚКБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Тошховуз маҳалла ҳудудида яшовчи Х.В.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 25 туп “каннабис” гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қува тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech