24 Феврал 2020 йил 1191

Қозонни ким олган...

Марғилон шаҳар ИИБга 2020 йил 22 февраль куни, Марғилон шаҳар Чеварчилик кўчасида яшовчи, 37 ёшли  Қ.Т., ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йил 22 февраль куни соат 02:30 ларда, номаълум шахс яшаш хонадонига девор ошиш йўли билан кириб, ховлисида бўлган 1 дона нархи 600 000 сўмлик чўян қозонини ўғрилаб кетганлигини маълум қилган.

   Олиб борилган тезкор суриштирув ишлар давомида ушбу жиноятни Марғилон шаҳарда яшовчи, 40 ёшли  Н.Б., содир этганлиги аниқланиб, ундан 1 дона чўян қозон ашёвий далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат бўйича Марғилон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Н.Б.,га  нисбатан Ўз.Р. ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан (уй-жой, омборхона ёки бошқа хонага ғайриқонуний равишда кириб содир этилган бўлса) жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


                           Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати


                                              

Text to speech