12 Июн 2023 йил
382
Қўштепа туманида ёнида гиёҳвандлик моддасини сақлаб келаётган шахс аниқланди
Қўштепа тумани. 2023 йилнинг 04 июнь куни туман ИИБ ЖҚБ, ТҚКБ ва ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Катта болтакўл маҳалла ҳудудида яшовчи, Ю.Ж.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон томорқасида гашиш гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати