9 Март 2023 йил 364

Қўштепа туманида хонадонга ўғирликка тушган шахс қўлга тушди

Қўштепа тумани. Солижонобод маҳалла ҳудудида яшовчи Д.Ж исмли аёл ИИБга мурожаат қилиб, 2023 йилнинг 21 февраль куни номаълум шахс яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, нархи 2.000.000 сўмлик 1 дона теливизорини, 2 та гилам ва аккумуляторини яширин равишда ўғирлаб, ҳодиса жойидан яширинганлиги маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ишлари давомида, ушбу жиноятни Р.И., М.А ва Ш.М содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг!

Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech