10 Ноябр 2021 йил 378

  Қўштепа туманида велосипед ўғирлаган шахс қўлга тушди.

Қўштепа тумани. 6 ноябрь куни А.С. ИИБ га мурожаат қилиб, унда 2 ноябрь куни номаълум шахс, қаровсиз қолдирилган нарҳи 700.000 сўмлик велосипедини яширин равишда талон-торож килиб, ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан  Қўштепа Туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А. содир этганлиги аниқланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech