14 Феврал 2023 йил 371

Қўштепа туманида“марихуана” гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Қўштепа тумани. 2023 йилнинг 04 февраль куни туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Карнайчи маҳалла ҳудудида яшовчи П.О.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадонида “марихуана” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё далил тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech