Қўштепа туманида қалбаки пул ишлаб чиқарган аёл аниқланди
Қўштепа тумани. 14 декабрь куни фуқаро М.Э ИИБга мурожаат қилиб, унда 12 декабрь куни номаълум аёл Янги дўкон МФЙ ҳудудида жойлашган дорихонасига келиб, бир дона 100.000 сўмлик пул бериб турли дорилар олиб ҳодиса жойидан яширинганлигини билдирган.
Суд ҳужжатларнинг техник-криминалистик экспертизасининг хулосасига кўра, М.Э тақдим этган бир дона 100.000 сўм қийматидаги пул билетларини ишлаб чиқарувчи корхоналарида тайёрланмаганлиги, балки компьютер технологияси ёрдамида тайёрланганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 1-қисми (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни М.А исмли аёл содир этганлиги аниқланиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фарғона вилоят Ички ишлар бошқармаси юқоридаги кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлиги ҳақида эслатиб ўтади.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати