7 Феврал 2022 йил 380

Қўштепа туманида пайнет шахобчасидан “Canon” номли принтер аппаратини ўғирлаган шахс қўлга олинди

Қўштепа тумани. 2022 йилнинг 1 февраль куни фуқаро К.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 31 январь кунидан 1 февраль кунига ўтар кечаси номаълум шахс "Шижоаткор" кўчасида жойлашган пайнет шахобчасига ғайриқонуний равишда кириб, шахобчада бўлган нархи 2 200 000 сўмлик “Canon” номли принтер аппаратини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни С.А содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

 

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech