12 Сентябр 2021 йил 407

Қўштепа туманида опасиникига меҳмонга келган ука велосипедини ўғирлатди

Қўштепа тумани. 04 сентябрь куни Х.О ИИБга мурожаат қилиб, унда 30 август куни номаълум шахс Қоражийда МФЙ ҳудудида яшовчи опаси У.И. исмли аёлнинг яшаш хонадонига меҳмонга келиб ўзига тегишли нарҳи 500.000 сўмлик велосипедини дарвоза хонасига қўйиб, ичкарига кириб кетган вақтида яширин равишда ўғирлаб кетганини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Б содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech