5 Ноябр 2022 йил 383

Қўштепа туманида “оғу” сақлаган шахс аниқланди

Қўштепа тумани.2022 йилнинг 17 октябрь куни туман ИИБ ЖҚБ, ТЭҚКГ ҳамда ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Лангар маҳалла ҳудудида яшовчи Т.В.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадонида қоғозга ўралган ҳолда ва целофан пакетга солинган “марихуанна” гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech