Қўштепа туманида марихуана сақлаган шахс қўлга тушди
Қўштепа тумани.2023 йил 17 март куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қоракалтак маҳалла ҳудудида яшовчи С.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони ётоқхонада бўлган гилам остидан оқ рангли қоғоз ўрамда, ҳовлидаги девор орасида оқ политилен пакетда ва товуқ катак устида картон қутида марихуана гиёхвандлик моддаларини сақланиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати