21 Феврал 2023 йил 358

Қўштепа туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддаларини хонадонида сақлаган шахс аниқланди

Қўштепа тумани.15 февраль куни Фарғона вилояти ИИБ ТҚХ ЖҚБ ва ЖХХ ҲПБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Дўрмон маҳалла ҳудудида яшовчи Т.Ў.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, омборхонасида бўлган картошка солинган яшикнинг тагидан 1 дона сариқ рангли пакетда, ётоқхонасидаги шкафтни ичида бўлган 1 дона елим идишни ичидан 2 дона гугурт қутиси, 3 дона қоғоз ўрамида ҳамда қурилиши битказилмаган уйнинг токчасида бўлган 1 дона яшикдан 1 дона оқ қоғозда марихуана гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech