24 Март 2023 йил 369

Қўштепа туманида “марихуана” гиёҳвандлик моддаларини хонадонида сақлаган шахс аниқланди

Қўштепа тумани. 2023 йилнинг 17 март куни туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Лангар маҳалла ҳудудида яшовчи М.З.ни яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, меҳмонхонасидаги печка ичидан оқ рангли пакетга ўралган “Марихуанна” гиёҳвандлик моддаларини сақлаб келаётгани аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисми банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech