Қўштепа туманида икки аёлнинг ўғирликка қўл урганлиги фош бўлди
Қўштепа тумани. 09 октябрь куни Эшонгузар МФЙ фуқаро И.Х ИИБга мурожаат қилиб, унда 08 октябрь куни номаълум шахс, яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, ётоқхонасида бўлган 900 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлаб яширинганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Э.Н. ва М.Н исмли аёллар содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати