23 Январ 2023 йил 368

Қўштепа туманида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди

Қўштепа тумани. 17 январь куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ватан маҳалла ҳудудида яшовчи Т.А.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон омборхонасида “марихуана” гиёхвандлик моддаси борлиги аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech