Қўштепа туманида гиёҳвандлик моддасини сақлаган шахс аниқланди
Қўштепа тумани.05 декабрь куни туман ИИБ ТЭККГ ва ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, Янги дўкон маҳалла ҳудудида яшовчи Х.М.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, яшаш хонадони олди очиқ айвон остида марихуана моддасини сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми “а” банди билан жиноят иши ўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларини истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати