Қўштепа туманида ғишт олиб беришни баҳона қилиб, фуқаронинг пулларини қўлга киритган шахс жавобгарликка тортилди
Қўштепа тумани. 12 ноябрь куни Х.А ИИБга мурожаат қилиб унда 2021 йилнинг апрель ойида номаълум шахс ишончига кириб, ғишт олиб беришини айтиб, 800 АҚШ долларини олиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни О.И содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати