Қўштепа туманида гашиш гиёҳвандлик моддаси сотган шахс қўлга тушди
Қўштепа тумани. 25 апрель куни Фарғона вилояти ИИБ ЖҚБ, ТВБСО, ЖТСБ кинология хизмати ҳамда туман ИИБ ЖҚБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир давомида, М.Э Қорақушчи МФЙ ҳудудида “гашиш” гиёҳвандлик моддасини 1.200. 000 сўм пул эвазига сотган вақтда далилий ашёлар билан тадбир иштирокчилари томонидан қўлга олинди. Шундан сўнг М.Э томонидан ўз ихтиёри билан тақдим этилган 20 грамм “гашиш” гиёҳвандлик моддаси ва бир дона кичик электрон тарози далилий ашё сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.
Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати