Қўштепа туманида фуқародан 3.600.000 сўмлик 2 бош қорамолларни сотиб олган шахс ваъдасида турмади
Қўштепа тумани. 2021 йилнинг 12 декабрь куни фуқаро Т.К ИИБга мурожаат қилиб, унда 2021 йилнинг ноябрь ойида Нурафшон МФЙ ҳудудида жойлашган чорва моллар бозорида ишончига кириб, сотмоқчи бўлган икки бош қорамоларини 3.600.000 сўмга сотиб олишга келишиб, қорамолларни олиб кетиб, берган ваъдасини бажармасдан алдов йўли билан қўлга киритган қорамолларини бошқа шахсга сотиб юбориб, пулларни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборганлигини билдирган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми (фирибгарлик) билан жинояти иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни К.Х содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.
Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.
Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати