7 Октябр 2021 йил 400

Қўштепа туманида дала шийпонидан электромотоциклни ўғирлаган шахс қўлга тушди

Қўштепа тумани. 02 октябрь куни А.И ИИБга мурожаат қилиб, унда 01 октябрь куни номаълум шахс ўзига қарашли Кичик бешкапа МФЙ ҳудудида жойлашган атрофи ўралган фермер хўжалиги дала шийпонига ғайриқонуний равишда кириб, қурилиши тугалланмаган биносида бўлган нарҳи 10.000.000 сўмлик электромотоциклни яширин равишда ўғирлаганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “г” банди (ўғирлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни У.Н содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ҳурматли фуқаролар, ўз мол-мулкингиз, пул маблағларингизни эҳтиёт қилинг! Бу билан ўғирлик жиноятларининг олдини олишга ҳисса қўшган бўласиз.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech