28 Апрел 2023 йил 454

Қўштепа туманида ижтимоий тармоқ орқали фарзандини касаллигини баҳона қилиб, 6.660.000 сўм пулларни алдаб қўлга киритган шахс қўлга тушди

Қўштепа тумани. Фуқаро Н.Қ ИИБга мурожаат қилиб, унда 2022 йилнинг 29 октябрь куни номаълум шахс телеграм ижтимоий тармоғи орқали ишончига кириб, фарзандини даволатиш учун эҳсон қилишини айтиб, тегишли банк томонидан берилган пластик картаси махфий кодини қўлга киритиб, пластик картаси ҳисобида бўлган 6.660.000 сўм пулларини фирибгарлик йўли билан ечиб олганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “г” банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни А.Ж содир этганлиги аниқланиб, процессуал тартибда ушланган.

Фирибгарлик қонунга асосан жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Юқорида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech