10 Июн 2023 йил 407

Қўштепа туманида 78 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Қўштепа тумани. 2023 йилнинг 31 май куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўқчи маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.Ф.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда томорқасида 78 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, ашёвий далил тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech