Қўштепа туманида 44 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётган шахс аниқланди
Қўштепа тумани. 2023 йил 03 июн куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Ўрта-Ўқчи маҳалла ҳудудида яшовчи Қ.С.нинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқасида 44 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати