1 Июн 2023 йил 380

Қўштепа туманида 287 туп кўкнори ўсимликларни парваришлаб келаётган шахс аниқланди

Қўштепа тумани. 2023 йил 03 май куни Қўштепа туман ИИБ ЖҚБ ва ҲПБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида, Шодлик маҳалла ҳудудида яшовчи А.Ани яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, томорқадаги узум кўчатлари орасида жами 287 туп кўкнори гиёҳвандлик ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech