Қўштепа туманида 247 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётган аёл қўлга тушди
Қўштепа тумани. 2023 йилнинг 31 май куни туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Катта Болтакўл маҳалла ҳудудида яшовчи А.С исмли аёлнинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилганда, хонадон томорқасида 247 туп кўкнори ўсимликларини парваришлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.
Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳурматли фуқаролар! Тақиқланган экинларни экманг ва етиштирманг. Уларни экиш ва етиштириш қонунга хилоф ҳамда жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкинлигини эсдан чиқарманг.
Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати