20 Июл 2023 йил 409

Қўштепа туманида “оғуфуруш" қўлга тушди

Қўштепа тумани. 2023 йилнинг 11 июль куни, туман ИИБ ТҚХ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Қорақушчи маҳалла ҳудудида яшовчи, Н.Л яшаш хонадони олдида “SОNY” русумли телевизори эвазига “Гашиш” гиёҳвандлик моддаларини сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Ҳолат юзасидан Қўштепа тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисми билан жиноят иши кўзғатилиб, процессуал тартибда ушланган.

Ҳурматли фуқаролар! Гиёҳвандлик моддаларни истеъмол қилиш соғлиғингиз учун хавфли эканлигини, уни сақлаш қонунга хилофлиги ва жиноий жавобгарликка сабаб бўлишини эсдан чиқарманг.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 273-моддаси 5-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати

Text to speech