19 Ноябр 2022 йил 436

Қўштепа туман ИИБда хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш мавзусида йиғилиш ўтказилди

Аввал хабар қилганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги қарори билан тасдиқланган «Ички ишлар органларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш концепцияси» талаблари ҳамда ИИВнинг тегишли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона вилояти ички ишлар органлари шахсий таркиби ўртасида хизмат интизоми ва қонунчиликни мустаҳкамлаш мавзусида йиғилишлар ўтказилмоқда.

Қўштепа туман ички ишлар бўлимида ҳам худди шундай йиғилиш ташкил этилди.Унда вилоят ИИБ бошлиғи ўринбосари, Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш бошқармаси бошлиғи, подполковник Акбар Юсупов иштирок этди.

Йиғилишда соҳа ходимлари ўртасида тарбиявий-профилактик ишларни янада кучайтириш, хизмат самарадорлигини ошириш, коррупция омилларининг олдини олиш, «Ходимбай» ишлаш тизимини амалиётга кенгроқ жорий этиш каби йўналишларда бўлим шахсий таркибига зарур тавсиялар етказилди.

Шунингдек, ички ишлар органлари ходимлари билан боғлиқ йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш хусусида ҳам сўз юритилиб, соҳа ходимларини янада сергакликка чорловчи «Надомат» номли видеофильм намойиш этилди.

Тадбирлар режа асосида жойларда давом этмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Text to speech